Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 811 марта ўқилди

Оммавий ахборот воситаси рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан давлат рўйхатидан ўтказилади. Оммавий ахборот воситаларини рўйхатдан ўтказиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.

  • Оммавий ахборот воситасини рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги ариза рўйхатдан ўтказувчи органга белгиланган тартибда муассис томонидан берилади.
  • Муассиснинг оммавий ахборот воситасини рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги аризаси рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан 10 кунлик муддатда кўриб чиқилиши керак.
  • Оммавий ахборот воситасини рўйхатдан ўтказганлик ҳамда қайта рўйхатдан ўтказганлик учун қонунчиликда белгиланган тартибда ва миқдорларда рўйхатдан ўтказиш йиғими олинади.

Қуйидагиларнинг рўйхатдан ўтказилиши талаб этилмайди:
  • фақат ўз расмий хабарлари ва материалларини, шунингдек норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини эълон қилиш учун давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари томонидан таъсис этиладиган оммавий ахборот воситалари;
  • корхона, муассаса, ташкилотнинг (шу жумладан ўқув ва илмий муассасанинг) ўз эҳтиёжларини қондириш учун адади 100тагача нусхада чоп этиладиган даврий босма нашрлар;
  • кабель тармоқлари орқали олиб бериладиган (кўрсатиладиган) теле-, радио-, видео, кинохроникал дастурлар, шунингдек тарқатилиши бир корхона, муассаса, ташкилот (шу жумладан ўқув ва илмий муассаса) биноси ва (ёки) ҳудуди билан чекланадиган аудио-, аудиовизуал хабар ва материаллар.

Chat