Ядро полигонларида ва бошқа ядровий-радиация объектларида ҳарбий хизматни ўтаган пенсия ёшидаги шахслар жумласига кирувчи ногиронлиги бўлган шахсларга саломатлигини тиклаш учун ҳар йили бир йўла моддий ёрдам тўланади.
Моддий ёрдам:
- ишламаётган ногиронлиги бўлган шахсларга — яшаш жойидаги Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман ёки шаҳар бўлими томонидан;
- ишлаётган ногиронлиги бўлган шахсларга — асосий иш жойи бўйича тўланади.
Ҳар йилги бир йўла моддий ёрдам қуйидаги миқдорларда белгиланган:
- I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга — базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари миқдорида;
- III гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга — базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари миқдорида.
Ушбу имтиёзлар ядро полигонларида ва бошқа ядровий-радиация объектларида ҳарбий хизматни ўтаганлигини тасдиқловчи белгиланган намунадаги гувоҳномага эга бўлган шахсларга, улар пенсия ёшига етганидан кейин татбиқ этилади.