Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 689 марта ўқилди

Блогер — Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги ўз веб-сайтига ва (ёки) веб-сайт саҳифасига ҳамма эркин фойдаланиши мумкин бўлган, ижтимоий-сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ва бошқа хусусиятга эга ахборотни жойлаштирувчи, шу жумладан ахборотдан фойдаланувчилар томонидан ушбу ахборотни муҳокама қилиш учун жойлаштирувчи жисмоний шахс.

Веб-сайт ёки веб-сайт саҳифаси (блогер) эгаси ўз ресурсларидан қуйидаги мақсадларда фойдаланишни олдини олишга мажбурдир:

  • Ўзбекистон Республикасининг амалдаги давлат тузумини Конституцияга хилоф тарзда ўзгартиришга, ҳокимиятни босиб олишга ёхуд қонуний равишда сайлаб қўйилган ёки тайинланган ҳокимият вакилларини ҳокимиятдан четлатишга ёхуд Ўзбекистон Республикаси ҳудудий яхлитлигини Конституцияга хилоф тарзда бузишга очиқдан-очиқ даъват қилиш, шунингдек, бундай мазмундаги материалларни тарқатиш мақсадида тайёрлаш, сақлаш ёки тарқатиш;
  • уруш, босқинчиликни ташвиқот қилиш;
  • миллий, ирқий, этник ёки диний адоватни қўзғатувчи маълумотларни тарқатиш;
  • гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни тарғиб қилиш;
  • порнографияни тарғиб қилиш;
  • маъмурий ёки жиноий жавобгарликка сабаб бўладиган бошқа ҳаракатларни содир этиш.

Веб-сайт ёки веб-сайт саҳифасининг эгаси (блогер) ҳамма учун очиқ бўлган маълумотларни ўз ресурсларига жойлаштиришдан олдин унинг тўғрилигини текшириши шарт.

! Ушбу қонун талабларини бузиш маъмурий ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлади.

Chat