Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 740 марта ўқилди

Журналист меҳнатга оид ёки бошқа шартномавий муносабатлар асосида оммавий ахборот воситалари учун хабарлар ва материалларни тўплаш, таҳлил этиш, таҳрир қилиш, тайёрлаш ҳамда тарқатишга доир фаолиятни амалга оширувчи шахсдир.\

Ўзбекистон Республикасида оммавий ахборот воситаларининг цензура қилинишига йўл қўйилмайди.

Журналистнинг ҳуқуқлари:

Журналист ўз касбига доир фаолиятни амалга ошириш чоғида:

  • ахборотни тўплаш, таҳлил этиш, таҳрир қилиш, тайёрлаш ва тарқатиш;
  • ахборот олиш учун давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, жамоат бирлашмалари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга мурожаат этиш;
  • давлат сирларини ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни истисно этган ҳолда ҳужжатлар, материаллар ва ахборотдан фойдалана олиш;
  • журналист текшируви ўтказиш;
  • ўзи тайёрлаган хабарлар ва материалларни оммавий ахборот воситалари орқали имзосини ёки тахаллусини қўйиб тарқатиш, уларда ўз фикр-мулоҳазасини ифодалаш;
  • давлат органларининг очиқ ҳайъат мажлисларида ва оммавий тадбирларида ҳозир бўлиш;
  • журналистлик фаолиятини амалга ошириш юзасидан мансабдор шахс қабулида бўлиш;
  • маълумотларни белгиланган тартибда ёзиб олиш, шу жумладан зарур техника воситаларидан фойдаланган ҳолда ёзиб олиш;
  • судларнинг очиқ мажлисларида, ҳарбий ҳаракатлар майдонларида, табиий офат юз берган ҳудудларда, оммавий тадбирларда ҳозир бўлиш; Бошқалар.

Журналистнинг мажбуриятлари:

Ўз касбига доир фаолиятни амалга ошириш чоғида журналист:

  • қонунчилик ҳамда Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари талабларига риоя этиши;
  • ўзи тайёрлаётган материалларининг тўғри ёки нотўғри эканлигини текшириши ва холис ахборот тақдим этиши;
  • айбсизлик презумпцияси принципига амал қилиши;
  • журналистика соҳасининг сирини ошкор этмаслиги;
  • журналистларнинг касбга оид одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этиши;
  • шахснинг ҳуқуқлари ва эркинликларини, шаъни ва қадр-қимматини ҳурмат қилиши шарт.

Журналист журналистлик фаолиятини амалга ошириш чоғида шахс дахлсизлиги кафолатидан фойдаланади.
Танқидий материаллар эълон қилганлиги учун журналистни таъқиб қилишга йўл қўйилмайди.

  • Журналистнинг ҳуқуқлари, шаъни ва қадр-қиммати қонун билан қўриқланади.
  • Давлат журналистга ахборотни эркин олиши ва тарқатишини кафолатлайди, ўз касбига доир фаолиятни амалга оширишида унинг ҳимоя қилинишини таъминлайди.
  • Журналистнинг журналистлик фаолиятига аралашиш, ундан ўз касбига доир вазифаларни бажариш чоғида олган бирор бир маълумотни талаб этиш тақиқланади.
Chat