Ўзбекистон Республикасининг журналисти чет элда журналистлик фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг ва ўзи аккредитация қилинган мамлакатнинг қонунчилигига мувофиқ амалга оширади.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида аккредитация қилинган чет эл журналисти аxборот тўплаш ва тарқатишда Ўзбекистон Республикаси журналисти билан тенг ҳуқуқларга эга.
Чет эл журналисти Ўзбекистон Республикаси ҳудудида журналистлик фаолиятини амалга ошириш чоғида Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига риоя этиши шарт.