ОАВни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш соҳасида беғараз кўмак дейилганда:
- юридик ва жисмоний шахсларнинг молиявий эҳсонлари ва бошқа эҳсонлари;
- ташкилотларнинг молиявий маблағлари ва техник кўмаклашиш доирасидаги мол-мулки, грантлари ва бошқа беғараз ёрдами, шу жумладан сафарлар, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ва чет элда ўтказиладиган тренинглар, семинарлар, конференциялар билан боғлиқ сарф-харажатларни қоплаш;
- беғараз хизматлар кўрсатиш, ишларни бажариш тушунилади.
ОАВ таҳриятларига:
- хорижий давлатлар;
- халқаро, хорижий ҳукумат ташкилотлари ва ҳукуматга қарашли бўлмаган ташкилотлар, уларнинг ваколатхоналари ва филиаллари;
- чет эллик қатнашчининг улуши 30 фоиздан ортиқ бўлган хорижий инвестициялар жалб этилган корхоналар;
- хорижий фуқаролар;
- фуқаролиги бўлмаган шахслар;
- диний ташкилотлар, улар юридик шахс — ОАВнинг таҳририяти устав фондида қатнашган ҳоллар бундан мустасно;
- номи яширилган шахслар ёки тахаллус остидаги шахслар томонидан тўғридан-тўғри беғараз кўмак берилишига йўл қўйилмайди.
ОАВ таҳририятлари томонидан бир йил мобайнида кўмакнинг бир манбаидан олинган беғараз кўмак маблағлари суммаси (натура ифодасида кўмак берилган тақдирда — пул ифодасида қайта ҳисоблаб чиқилади) таҳририятнинг тасдиқланган даромадлар ва харажатлар сметасига мувофиқ йиллик харажатлар умумий суммасининг 35 фоизидан ортиқ бўлмаслиги керак.
ОАВ таҳририятлари беғараз кўмак олинган кундан бошлаб 1 ой мобайнида белгиланган миқдордан ортиқча суммани кўмаклашган шахсга қайтариши шарт.