Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги қуйидаги принципларга асосланади:
Давлат органлари фаолияти тўғрисидаги ахборотга, жумладан:
Фойдаланилиши қонун билан чекланган ахборот, давлат сирлари ва шахсга доир маълумотлар умумий тартибда ошкор этилмайди.
Давлат органлари очиқликни:
Муҳим: давлат органининг расмий веб-сайтидаги ахборотга сана қўйилиши ва у камида ҳафтасига бир марта янгиланиши керак. Расмий веб-сайтдаги ахборот ишончли бўлиши ва давлат тилида жойлаштирилиши шарт.
Ахборот сўрови давлат органига ёки унинг мансабдор шахсига:
Жисмоний шахс сўровида фамилияси, исми, отасининг исми, яшаш жойи ва сўровнинг мазмунини кўрсатади. Юридик шахс сўровида унинг тўлиқ номи, почта манзили ва сўров мазмуни баён этилади.
Фойдаланувчини аниқлаш имконини бермайдиган аноним сўров кўриб чиқилмайди.
Ахборотдан фойдаланувчининг сўрови рўйхатдан ўтказилган кундан бошлаб кўпи билан 15 кун ичида кўриб чиқилади.
ОАВнинг давлат органи фаолияти ҳақида ахборот олиш ёки мансабдор шахс интервьюсини ташкил этиш тўғрисидаги сўрови кўпи билан 7 кун ичида кўриб чиқилади.
Агар сўровни кўриб чиқиш орган ваколатига кирмаса, у тегишли ваколатли органга 3 иш куни ичида юборилади ва фойдаланувчи бу ҳақда хабардор қилинади.
Сўров рад этилса, фойдаланувчига рад этиш сабаблари кўрсатилган асослантирилган жавоб юборилиши шарт.
Ахборот берилмаса, муддат бузилса ёки асоссиз рад жавоби берилса, фойдаланувчи: