Мазкур ёрдам:
берилади.
Ушбу ёрдам тури айни бир ариза берувчига бир йилда бир марта ажратилади.
Даволаниш турига қараб қуйидаги миқдорда маблағ ажратилади:
Туман ёки шаҳар тиббиёт бирлашмаси ёхуд унинг бўлими томонидан бериладиган хулосада даволаниш учун талаб этиладиган маблағ миқдори аниқ кўрсатилиши керак.
Мазкур ижтимоий ёрдам:
ажратилади.
Бир хил даволаниш харажатини бир вақтнинг ўзида бир нечта манба ҳисобидан қоплашга йўл қўйилмайди.
Ариза берувчи уни «Ёшлар дафтари»га киритиш ва даволаниш харажатларини қоплаш бўйича ижтимоий ёрдам ажратишни сўраб:
мурожаат қилиши мумкин.
16 ёшга тўлмаган ёшлар номидан уларнинг ота-онаси ёки ота-онасининг ўрнини босувчи шахс мурожаат қилади.
Даволаниш харажатларини қоплаш бўйича ёрдам олувчилардан ижтимоий шартнома тузиш талаб этилмайди.
Аризага туман ёки шаҳар тиббиёт бирлашмаси ёхуд унинг бўлими томонидан берилган тиббий хулоса илова қилинади.
Хулосада:
аниқ кўрсатилиши лозим.
Ариза берувчининг оиласи Ижтимоий реестрга киритилганлиги ёки оила даромади белгиланган мезонга мувофиқлиги тегишли ахборот тизимлари орқали автоматик равишда аниқланади.
Ёшлар етакчиси мурожаатни ўрганиб, коллегиал қарор қабул қилиш учун 3 иш куни ичида «маҳалла еттилиги»га киритади.
«Маҳалла еттилиги» мурожаат ва унга илова қилинган ҳужжатларни ўрганиб:
тўғрисида 5 иш куни ичида қарор қабул қилади.
Қабул қилинган қарор ҳақида ариза берувчига электрон шаклда ёки СМС-хабар орқали маълум қилинади.
Ижтимоий ёрдам ажратиш ҳақида ижобий қарор қабул қилинганда, ариза берувчи Соғлиқни сақлаш вазирлигининг DMED ахборот тизими орқали:
даволаниш учун йўналтирилади.
Ариза берувчилар DMED ахборот тизимида бошқа беморлардан алоҳида юритиладиган навбат асосида даволанади.
Тиббиёт ташкилоти беморни йўлланма ва алоҳида навбат асосида қабул қилиб, жарроҳлик амалиётисиз даволашни ёки жарроҳлик амалиётини ўтказишни таъминлайди.
Бемор даволанганидан кейин тиббиёт ташкилоти кўрсатилган тиббий хизматларни асословчи ҳужжатларни Давлат тиббий суғуртаси жамғармасига тақдим этади.
Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси тегишли харажатларни қоплаш учун электрон талабнома киритади.
Талабномадаги маблағ миқдори туман ёки шаҳар тиббиёт бирлашмаси ёхуд унинг бўлими томонидан берилган хулосада кўрсатилган миқдордан ошмаслиги керак.
Туман ёки шаҳар ҳокимлиги талабнома келиб тушганидан кейин 3 иш куни ичида «Ёшлар дафтари» жамғармаси маблағларини Давлат тиббий суғуртаси жамғармасининг тегишли ҳисобварағига ўтказади.
Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси маблағларни тиббий хизмат кўрсатган ташкилотга ўтказиб беради. Маблағлар ариза берувчининг ўзига нақд пул шаклида берилмайди.