Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаш учун субсидия ажратилиши мумкин.
Якка тартибдаги уй-жойни қуриш ёки реконструкция қилиш учун ажратилган ипотека кредитлари бўйича ҳам фоиз тўловларининг бир қисми субсидия ҳисобидан қопланиши мумкин.
Ариза берувчи ёки унинг оила аъзоларидан бири «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимининг «Тиббий-ижтимоий экспертиза» модулида рўйхатдан ўтган бўлса, ижтимоий мезонлар бўйича 5 балл берилади.
Бунда ногиронлик ҳолатини тасдиқлаш учун туман тиббиёт бирлашмасининг алоҳида хулосасини тақдим этиш талаб қилинмайди.
Маълумотлар Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг ахборот тизими орқали автоматик равишда текширилади.
Ариза берувчи ижтимоий мезонлар асосида баҳоланади.
Ипотека кредити бўйича субсидия олиш ҳуқуқига эга талабгор деб топилиш учун ариза берувчи 30 ва ундан юқори балл тўплаши керак.
Ногиронлик ҳолати учун бериладиган 5 баллнинг ўзи субсидия олиш учун етарли эмас. Ариза берувчи даромади, уй-жойи мавжуд ёки мавжуд эмаслиги ва бошқа ижтимоий мезонлар бўйича ҳам баҳоланади.
Ариза берувчига қуйидаги мезонлар асосида балл берилади:
Ариза берувчи ёки унинг турмуш ўртоғи номида республика ҳудудида тўлиқ мулк ҳуқуқи асосида уй-жой мавжуд бўлса, субсидия ажратилмайди.
Ипотека субсидияси олиш учун:
ариза бериш мумкин.
Ариза ва тегишли маълумотлар масъул давлат органларининг ахборот тизимлари орқали автоматик текширилади. Давлат хизматини кўрсатиш ҳамда маълумотларни олиш учун тўлов ундирилмайди.
Қуйидаги ҳолларда субсидия ажратиш рад этилиши мумкин:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 25 мартдаги 182-сон қарори