Туризм ва меҳмонхона хўжалиги соҳасида кадрлар тайёрлаш давлат олий таълим муассасаларида уч йиллик таълим дастурлари асосида дуал таълимнинг блок-модуль шаклида ташкил этилади.
Ўқиш ва амалиёт нисбати:
Таълим муассасаларига туризм соҳасида амалий кўникмаларни шакллантириш учун юридик шахс ташкил этмаган ҳолда амалиёт базаларини ташкил этишга рухсат берилган.
2027 йил 1 январга қадар бундай амалиёт базаларида хизмат кўрсатишдан олинган фойда бўйича фойда солиғи белгиланган ставкага нисбатан 50 фоизга камайтирилган ставкада қўлланади. Тежалган маблағлар амалиёт базаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлашга йўналтирилади.
Хорижий тилларни биладиган гид-таржимонларни тайёрлаш учун махсус ўқув курсларини ташкил этиш назарда тутилган.
Белгиланган олий таълим муассасаларида бундай курсларни ташкил этиш харажатларининг 30 фоизи, 2024 йил 1 октябрдан бошлаб уч йил давомида, Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланиши белгиланган.