Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 1419 марта ўқилди

Фуқаролик ҳуқуқлари қуйидаги йўллар билан ҳимоя қилинади:

  • ҳуқуқни тан олиш;
  • ҳуқуқ бузилишидан олдинги ҳолатни тиклаш ва ҳуқуқни бузадиган ёки унинг бузилиши хавфини туғдирадиган ҳаракатларнинг олдини олиш;
  • битимни ҳақиқий эмас деб топиш ва унинг ҳақиқий эмаслиги оқибатларини қўллаш;
  • давлат органининг ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органининг ҳужжатини ҳақиқий эмас деб топиш;
  • шахснинг ўз ҳуқуқини ўзи ҳимоя қилиши;
  • бурчни аслича (натура) бажаришга мажбур қилиш;
  • зарарни тўлаш;
  • неустойка ундириш;
  • маънавий зиённи қоплаш;
  • ҳуқуқий муносабатни бекор қилиш ёки ўзгартириш;
  • давлат органининг ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органининг қонунга зид ҳужжатини суднинг қўлламаслиги.
  • фуқаролик ҳуқуқлари қонунда назарда тутилган бошқача усуллар билан ҳам ҳимоя қилиниши мумкин.

Интеллектуал мулк объектларига нисбатан мутлақ ҳуқуқларни ҳимоя қилиш қўйидагича амалга оширилиши ҳам мумкин:

  • мутлақ ҳуқуқлар қайси моддий объектлар ёрдамида бузилган бўлса, ўша моддий объектларни ҳамда бундай бузиш натижасида яратилган моддий объектларни олиб қўйиш орқали;
  • йўл қўйилган бузиш ҳақидаги маълумотни мажбурий суратда эълон қилиб, унга бузилган ҳуқуқ кимга тегишлилиги тўғрисидаги маълумотларни киритиш орқали;
  • қонунда назарда тутилган бошқа усулларда амалга оширилиши мумкин.

Интеллектуал фаолият натижаларини ва хусусий аломатларни акс эттирувчи воситаларни яратиш ҳамда улардан фойдаланиш тўғрисидаги шартнома бузилганда мажбуриятларни бузганлик учун жавобгарлик тўғрисидаги умумий қоидалар қўлланилади.

Chat