Интеллектуал мулк ҳуқуқини бузиш ҳолатига қараб фуқаролик-ҳуқуқий, маъмурий ёки жиноий жавобгарлик келиб чиқиши мумкин.
Ҳуқуқ эгаси ҳуқуқбузарликни тўхтатиш, ҳуқуқ бузилишидан олдинги ҳолатни тиклаш, зарарни қоплаш, қонунда назарда тутилган ҳолларда товон талаб қилиш ва бошқа ҳимоя усулларидан фойдаланиши мумкин. Жавобгарлик тури объект, ҳаракатнинг хусусияти, такрорийлиги ва етказилган зарарга боғлиқ.
Асар ёки турдош ҳуқуқлар объектидан қонунга хилоф фойдаланиш, контрафакт нусхаларни такрорлаш, тарқатиш ёки барчанинг эътиборига етказиш:
Шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо қўлланилганидан кейин 1 йил ичида такроран содир этилса, фуқароларга 15–30 БҲМ, мансабдор шахсларга 30–50 БҲМ жарима қўлланилади.
Ўзганинг товар белгиси, хизмат кўрсатиш белгиси, географик кўрсаткичи, товар келиб чиққан жой номи ёки фирма номидан қонунга хилоф фойдаланиш ҳуқуқбузарлик ашёларини мусодара қилиб, 15 БҲМдан 30 БҲМгача жаримага сабаб бўлади.
Бир йил ичида такроран содир этилса — 30 БҲМдан 50 БҲМгача жарима белгиланган.
Патентланган ихтиро, фойдали модель ёки саноат намунасидан, муҳофаза қилинадиган интеграл микросхема топологиясидан ёки патентланган селекция ютуғидан рухсатсиз фойдаланиш:
Бир йил ичида такроран содир этилса тегишлича 10–20 БҲМ ва 20–30 БҲМ жарима қўлланилади.
2025 йил 10 ноябрдан Жиноят кодексида интеллектуал мулк ҳуқуқларига оид алоҳида жиноят таркиблари амал қилади.
Хусусан, кўп миқдорда зарар етказган ҳолда:
Айрим ушбу жиноятларни биринчи марта содир этган шахс етказилган моддий зарарни жиноят аниқланган кундан 30 кун ичида қопласа, қонунда назарда тутилган шартларда жавобгарликдан озод қилиниши мумкин.
Эслатма: интеллектуал мулк ҳуқуқини бузиш энди фақат «жарима билан тугайдиган» маъмурий ҳуқуқбузарлик эмас. Етказилган зарар ва қилмишнинг хусусиятига қараб жиноий жавобгарлик ҳам келиб чиқиши мумкин.