
Тўлов-контрактнинг бир қисмини қоплаш учун ариза берувчи:
Қуйидаги таълим турлари ва шаклларига ёрдам татбиқ этилмайди:
Шунингдек, Ижтимоий реестрга киритилмаган оила аъзоси мазкур ёрдамдан фойдалана олмайди.
Тўлов-контракт суммасининг 50 фоизигача, бироқ БҲМнинг 50 бараваридан кўп бўлмаган миқдорда қопланиши мумкин.
Тўлов-контрактни қоплаш — белгиланган ёрдам суммасини талабага нақд пулда бериш эмас, балки таълим ташкилотининг банк ҳисобварағига ўтказиш.
Аниқ сумма «маҳалла еттилиги» қарори ва ижтимоий шартнома шартларининг бажарилиш даражасига қараб белгиланади.
Ариза:
Ариза берувчи бир вақтнинг ўзида «Ёшлар дафтари»га киритиш ва тўлов-контракт ёрдамини ажратишни сўрайди. Мурожаатлар йил давомида қабул қилинади, июль, август ва сентябрь ойлари бундан мустасно.
Тўлов-контракт ва қарздорликка оид маълумотлар тегишли ахборот тизимлари орқали текширилади. Мурожаат маҳалладаги ёшлар етакчисига юборилади, зарур ижтимоий шартнома расмийлаштирилади ва «маҳалла еттилиги» томонидан 5 иш куни ичида кўриб чиқилади.
Ижобий қарор қабул қилинганда маблағ талабага эмас, таълим ташкилотининг банк ҳисобварағига ўтказилади. Тўлов миқдори ижтимоий шартнома шартларининг биринчи ойда бажарилишига мутаносиб равишда аниқланади.
Ариза берувчи:
Рад этишга Ижтимоий реестрда мавжуд эмаслик, таълим шаклининг талабга мос келмаслиги, нотўғри маълумот ёки зарур ҳужжатларни тақдим этмаслик сабаб бўлиши мумкин.
Ариза берувчи маълумотлардаги хатони тузатиши, етишмаётган ҳужжатни тақдим этиши, қарордан юқори турувчи Ёшлар ишлари органига ёки маъмурий судга шикоят қилиши мумкин.