Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 12169 марта ўқилди

Гаров реестрига ёзув киритиш ва ундан кўчирма олиш икки баравар арзонлашди  | NORMA.UZ

Кимлар имтиёзли таълим кредити олиши мумкин

Республикадаги давлат, нодавлат ва хорижий олий ҳамда профессионал таълим ташкилотларида кундузги таълим шаклида тўлов-контракт асосида ўқиётган хотин-қизлар учун имтиёзли таълим кредити тизими амал қилади.

Кредит тижорат банклари орқали ажратилади ва таълим учун контракт тўловини молиялаштиришга йўналтирилади.

Фоиз тўловлари қандай қопланади

Хотин-қизлар учун таълим кредити банк томонидан 14 фоиз ставкада расмийлаштирилади.

Бироқ ушбу кредит бўйича ҳисобланган фоиз тўловлари Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Таълим кредитини молиялаштириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан банкка тўлаб берилади.

Шу сабабли хотин-қизлар учун мазкур механизмда асосий молиявий юк кредитнинг асосий қарзини қайтаришдан иборат бўлади.

Асосий қарз қачон қайтарилади

Кредитнинг асосий қисми талабанинг расмий ўқиш муддати тугаганидан кейин 7-ойдан бошлаб қайтарилади.

Қарзни қайтариш учун 7 йил муддат белгиланган.

Гаров ва кафиллик қачон талаб қилинмайди

Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг хотин-қизларига ажратиладиган таълим кредити учун гаров ва кафиллик талаб қилинмайди.

Ушбу қоида 2026 йил 1 февралдан янги таҳрирда амал қилмоқда.

Эслатма: гаров ва кафиллик талаб қилинмаслиги ҳақидаги имтиёз барча хотин-қизларга эмас, балки Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг хотин-қизларига тааллуқли.

Кредит миқдори

Олий таълимнинг 2-курс ва ундан юқори босқичида:

— GPA 3 дан паст бўлса — контрактнинг кўпи билан 80 фоизи, дастлабки 20 фоиз талаба томонидан тўланганидан кейин;

— GPA 3 ва ундан юқори бўлса ёки талабгор Ижтимоий реестрдаги оила аъзоси бўлса — контракт суммаси миқдорида кредит ажратилади.

Биргаликда қарз олувчи сифатида доимий даромадга эга оила аъзолари ёки бошқа учинчи шахслар иштирок этиши мумкин.

Chat