Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 12542 марта ўқилди

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Қайтариладиган ҚҚС миқдори

Умумий овқатланиш корхоналарига ойлик айланманинг нақд пулсиз қисми:

  • 60 фоиз ва ундан юқори бўлганда — бюджетга тўланган ҚҚСнинг 40 фоизи;
  • 60 фоиздан кам бўлганда — бюджетга тўланган ҚҚСнинг 20 фоизи қайтарилади.

Туроператорлик, меҳмонхона ва тиббий хизмат кўрсатувчи тадбиркорлик субъектларига бюджетга тўланган ҚҚСнинг 20 фоизи қайтарилади.

Тиббий хизматлар учун мазкур тартиб 2026 йил 1 январдан қўлланади.

Асосий мезонлар

Тегишли хизматнинг ойлик жами айланмадаги улуши:

  • туроператорлик хизматларида — камида 90 фоиз;
  • умумий овқатланиш хизматларида — камида 80 фоиз;
  • тиббий хизматларда — камида 70 фоиз бўлиши керак.

Меҳмонхона хизматлари учун:

  • юлдузсиз ёки 1 юлдузли — камида 90 фоиз;
  • 2 юлдузли — камида 85 фоиз;
  • 3 юлдузли — камида 80 фоиз;
  • 4 юлдузли — камида 75 фоиз;
  • 5 юлдузли — камида 70 фоиз.

Улуш электрон ҳисобварақ-фактуралар, онлайн касса чеклари ва маркетплейс маълумотлари асосида аниқланади.

Мурожаат қилиш

Тадбиркор солиқ ҳисоботини топширгандан кейин, лекин уч ойдан кечиктирмасдан, ҚҚСнинг бир қисмини қайтариш учун мурожаат қилиши мумкин. Мурожаат автоматлаштирилган дастур орқали кўриб чиқилади.

Электрон ҳисобварақ-фактуралар, касса чеклари ва маркетплейсда хизматнинг идентификация коди тўғри кўрсатилиши учун тадбиркор жавобгар.

Тартиб Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 7 ноябрдаги 745-сон қарори билан тасдиқланган ва 2028 йил 1 январга қадар амал қилади.

Chat