
Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари ҳудудда истиқомат қилувчи 30–65 ёшдаги хотин-қизлар рўйхатини шакллантиради ва уларни скринингга таклиф қилади.
30–50 ёшдаги хотин-қизлар бачадон бўйни саратони бўйича одам папилломаси вирусини ПЗР усулида аниқлаш ва суюқлик цитологияси орқали текширилади.
30–65 ёшдаги хотин-қизлар ҳар икки йилда бир марта тиббиёт ходимлари томонидан бирламчи саралашдан ўтказилади. Кўкрак бези саратонини эрта аниқлашда кўрик ва белгиланган кўрсатмалар асосида маммография қўлланади.
Скринингда шубҳали ҳолат аниқланса, хотин-қиз қўшимча текширув учун ихтисослаштирилган тиббиёт муассасасига йўналтирилади.
Скрининг натижасида онкологик касаллик аниқланган беморни ташхислаш ва даволаш билан боғлиқ харажатлар Давлат бюджети ҳисобидан молиялаштирилади.
Онконазорат хоналарида акушер-гинекологлар фаолияти, мобил ва стационар маммографлар иши, маммография тасвирларини марказлаштирилган ўқиш ҳамда HPV тест тизимлари сифатини назорат қилиш механизмлари йўлга қўйилган. Скринингга нодавлат тиббиёт ташкилотлари ҳам жалб қилиниши мумкин.
Аломатлар ёки шубҳали ўзгаришлар мавжуд бўлса, навбатдаги режали скринингни кутмасдан оилавий шифокорга мурожаат қилиш керак.
Тартиб Президентнинг ПҚ-402-сон қарори билан белгиланган.