Қуйидаги тижорат асосидаги ташиш фаолияти лицензияланади:
Ўзбекистон ҳудудида оддий юк ташиш умумий тартибда мазкур лицензияни талаб қилмайди. Лицензиялаш талаби асосан халқаро юк ташиш фаолиятига татбиқ этилади.
Йўловчиларни тижорат асосида ташиш юридик шахслар томонидан амалга оширилади. Шаҳар, шаҳар атрофи ва шаҳарлараро йўналишларда енгил автомобилда йўловчи ташиш билан ўзини ўзи банд қилган шахслар ҳам шуғулланиши мумкин.
Лицензия ташувчига белгиланган фаолият тури билан шуғулланиш ҳуқуқини беради.
Ташишда фойдаланиладиган ҳар бир автотранспорт воситаси учун алоҳида лицензия варақаси олиниши шарт. Лицензия варақасисиз транспорт воситасида тижорат асосида йўловчи ёки халқаро йўналишда юк ташишга йўл қўйилмайди.
Лицензия ва лицензия варақаси QR-код билан электрон шаклда расмийлаштирилади.
Халқаро йўналишларда йўловчи ва юк ташиш бўйича лицензияларни Транспорт вазирлиги беради.
Шаҳар, шаҳар атрофи ва шаҳарлараро йўналишларда йўловчи ташиш лицензиялари:
Ариза:
Электрон мурожаат тегишли идентификация воситаси — ЭРИ, электрон имзо, Mobile-ID ёки қонунчиликда назарда тутилган бошқа усул билан тасдиқланади.
Ҳолатга қараб қуйидаги маълумотлар талаб этилади:
Давлат ахборот тизимларида мавжуд маълумотлар идоралараро электрон ҳамкорлик орқали олинади. Регламентда назарда тутилмаган қўшимча ҳужжатларни талаб қилиш тақиқланади.
Ариза, қоида тариқасида, 2 иш кунида кўриб чиқилади.
Ўзини ўзи банд қилган шахснинг енгил автомобилда шаҳар, шаҳар атрофи ёки шаҳарлараро йўналишда йўловчи ташиш учун берган аризаси реал вақт режимида — 10 дақиқа ичида кўриб чиқилади.
Тўлов амалга оширилгандан кейин QR-кодли лицензия ёки лицензия варақаси 10 дақиқа ичида электрон шаклда юборилади.
Юридик шахслар ва тегишли тадбиркорлик субъектлари учун аризани кўриб чиқиш йиғими — 2 БҲМ.
ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда белгиланган тўловнинг 90 фоизи, яъни 1,8 БҲМ ундирилади.
Ўзини ўзи банд қилган шахсдан аризани кўриб чиқиш учун алоҳида йиғим ундирилмайди.
Лицензиянинг ўзи берилганлиги учун давлат божи ундирилмайди. Давлат божи ҳар бир транспорт воситаси учун бир йиллик лицензия варақасига алоҳида тўланади:
ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда ушбу тўловларнинг 90 фоизи ундирилади.
Муҳим: электромобиль ва гибрид автомобилларда йўловчи ташиш хизматини кўрсатувчи жисмоний ва юридик шахслар 2030 йил 1 январга қадар лицензия варақаси учун давлат божидан озод қилинган.
Лицензия ёки лицензия варақасини бериш:
Бошқа асослар билан рад этиш тақиқланади. Ариза берувчи рад этиш қарори ёки мансабдор шахснинг ҳаракати устидан шикоят қилиш ҳуқуқига эга.
Лицензиялаш тартиби Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 июлдаги 636-сон қарори билан белгиланган.