2026 йил 1 июлдан бошлаб пенсиялар, нафақалар ҳамда Ижтимоий реестрга киритилган оилаларга болалар нафақаси ва моддий ёрдам миқдорлари 7 фоизга оширилди.
Нафақа — қонунчиликда белгиланган ижтимоий ҳолат ёки шахснинг муайян тоифага мансублиги асосида тайинланадиган пул тўлови.
Қуйидаги нафақалар миқдори — ойига 1 083 000 сўм:
Зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги фуқароларга бериладиган ёшга доир нафақа — ойига 878 000 сўм.
Ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болани парваришлаётган қонуний вакилга бериладиган нафақа — ойига 878 000 сўм.
Парваришлаш нафақаси — ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган боланинг парвариши билан банд бўлган қонуний вакилга тайинланадиган тўлов.
Боқувчисини йўқотганлик нафақаси:
Ижтимоий реестрга киритилган оилаларга болалар нафақасининг ойлик миқдори:
Ижтимоий реестрга киритилган оилалар учун моддий ёрдам — ойига 450 000 сўм.
Нафақа тайинлаш ҳуқуқи фақат тўлов миқдори билан эмас, балки нафақанинг ҳар бир тури учун белгиланган шартлар ва мезонлар асосида аниқланади.