Мунтазам йўловчи ташиш йўналишида йўловчи йўл чиптаси сотиб олиши ёки йўл ҳақини ҳудудда жорий этилган электрон тўлов тизими орқали тўлаши керак.
Чипталар:
Шаҳарлараро ва халқаро йўналишлардаги чипталарга телефон, электрон почта ёки Интернет орқали олдиндан буюртма бериш мумкин.
Йўловчи чиптани бутун сафар давомида сақлаши ва назоратчининг биринчи талабига кўра кўрсатиши шарт.
Электрон тўлов амалга оширилганда йўловчи тўловни тасдиқловчи электрон маълумот, транспорт картаси ёки бошқа тасдиқни кўрсата олиши керак.
Йўналишдаги транспорт воситаси носоз бўлиб қолса, берилган чипта айнан шу йўналишдаги бошқа транспорт воситасида сафарни давом эттириш учун ҳақиқий ҳисобланади.
Йўловчиларни бошқа транспортга ўтказишни носоз транспорт воситасининг ҳайдовчиси ташкил қилади.
Йўловчи йўқотган чипта тикланмайди ва унинг учун тўланган пул қайтариб берилмайди.
Чиптасиз юриш ёки йўл ҳақини тўламаслик қонунчиликда белгиланган жавобгарликка сабаб бўлиши мумкин. Жарима тўлангани йўловчини йўл ҳақини ёки багаж ҳақини тўлаш мажбуриятидан озод қилмайди.
Ушбу тартиб Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 4 ноябрдаги 482-сон қарори билан белгиланган.