
Юридик хизмат давлат органи ёки ташкилотига келиб тушадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан танишиш ва уларни хизматда фойдаланиш учун биринчи навбатда олиш ҳуқуқига эга.
Шунингдек, ташкилот ва унинг тизимига кирувчи тузилмалар мансабдор шахсларидан ўз вазифаларини бажариш учун зарур ҳужжатлар ва маълумотларни талаб қилиб олиши мумкин.
Юридик хизмат:
Юридик хизмат, шунингдек, тизимдаги тузилмаларда қонунчиликка риоя қилиниши ҳолатини ўрганиш, текширишлар ва хатловларда иштирок этиш ҳамда аниқланган ҳуқуқбузарликлар юзасидан ҳуқуқий хулоса бериш ҳуқуқига эга.
Юридик хизмат ходимлари давлат органи ёки ташкилоти фойдасига судгача ёки суд тартибида ҳал қилинган низолар бўйича ундирилган сумманинг 5 фоизи, бироқ 50 БҲМдан кўп бўлмаган миқдорда мукофотланади.