Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 4385 марта ўқилди

Қандай махсус унвонлар мавжуд?

Давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизмат ходимларига махсус унвон сифатида қуйидаги мартаба даражалари берилиши мумкин:

  • 2-даражали Давлат адлия маслаҳатчиси;
  • 3-даражали Давлат адлия маслаҳатчиси;
  • 1-даражали адлия маслаҳатчиси;
  • 2-даражали адлия маслаҳатчиси;
  • 3-даражали адлия маслаҳатчиси;
  • 1-даражали юрист;
  • 2-даражали юрист;
  • 3-даражали юрист.

Мартаба даражаси қандай берилади?

Мартаба даражаси ходимнинг:

  • ижобий аттестация натижаси;
  • малакаси;
  • иш стажи;
  • эгаллаб турган лавозими;
  • аввалги иш ёки хизмат жойида берилган махсус унвони;
  • қонунчиликни мустаҳкамлаш, аҳолининг ҳуқуқий саводхонлиги ва ҳуқуқий маданиятини оширишдаги хизматлари ҳисобга олинган ҳолда изчил тартибда берилади.

Тегишли малака бўйича иш тажрибасига эга бўлмаган шахсга мартаба даражаси лавозимга тайинланганидан кейин камида 1 йил ўтгач берилади. Берилган мартаба даражаси, қонунда назарда тутилган айрим ҳолатлардан ташқари, ходимда умрбод сақланади.

Мартаба даражаси учун қўшимча ҳақ тўланадими?

Мартаба даражасига эга юридик хизмат ходимларининг лавозим маошига Вазирлар Маҳкамаси белгилайдиган миқдорларда қўшимча ҳақ тўланади.

Chat