Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 6063 марта ўқилди

ДТП: как себя вести, куда звонить, как правильно оформлять? | Статьи |  КарданБаланс в Москве - ремонт и производство карданных валов

ЙТҲдан кейин биринчи навбатда нима қилиш керак?

Йўл-транспорт ҳодисасига дахлдор ҳайдовчи:

  • транспорт воситасини дарҳол тўхтатиши;
  • авария ёруғлик ишорасини ёқиши;
  • авария сабабли тўхташ белгисини ўрнатиши;
  • транспорт воситаси ва ҳодисага дахлдор буюмларни заруратсиз жойидан қўзғатмаслиги шарт.

Авария сабабли тўхташ белгиси бошқа ҳайдовчиларни хавф ҳақида ўз вақтида огоҳлантирадиган жойга — аҳоли пунктида транспорт воситасидан камида 15 метр, аҳоли пунктидан ташқарида эса камида 30 метр масофага ўрнатилади.

Жароҳатланганлар бўлса нима қилиш керак?

Ҳайдовчи тан жароҳати олганларга биринчи ёрдам кўрсатиш чораларини кўриши, тез тиббий ёрдам ва фавқулодда қутқарув хизматларини чақириши керак.

Шошилинч ҳолатда жабрланган шахс йўлакай транспорт воситасида тиббиёт муассасасига жўнатилади. Бунинг имкони бўлмаса, ҳайдовчи уни ўз транспорт воситасида олиб бориши, тиббиёт муассасасида ўз шахси ва транспорт воситаси ҳақидаги маълумотларни бериши ҳамда ҳодиса жойига қайтиб келиши шарт.

Автомобиллар йўлни тўсиб қўйса, уларни четга олиш мумкинми?

Агар ҳодиса натижасида бошқа транспорт воситаларининг ҳаракати тўсилиб қолса, қатнов қисмини бўшатиш мумкин.

Бироқ аввал:

  • транспорт воситаларининг бир-бирига ва йўл инфратузилмасига нисбатан ҳолати;
  • ҳодисага дахлдор буюмлар ва излар;
  • бошқа муҳим ҳолатлар гувоҳлар иштирокида, фото ёки видео ёрдамида ёхуд бошқа воситалар билан қайд этилиши керак. Шундан кейингина йўл бўшатилади.

ИИОга хабар бериш шартми?

Қоида тариқасида, ҳайдовчи йўл-транспорт ҳодисаси ҳақида ички ишлар органларига хабар бериши, гувоҳларнинг фамилияси ва манзилини ёзиб олиши ҳамда ходимлар келишини кутиши керак.

Бироқ транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш қоидаларига мувофиқ ЙТҲ тўғрисида хабарнома расмийлаштириш мумкин бўлган ҳолатларда ҳайдовчилар ДЙҲХХ ёки ИИО ходимларига ҳодиса ҳақида хабар бермаслиги мумкин.

Эслатма: йўлни бўшатиш зарур бўлса, автомобилларни жойидан қўзғатишдан олдин ҳодиса ҳолатини фото ва видеода имкон қадар тўлиқ қайд этиш муҳим.

Chat