Абитуриент тест топшириқлари китоби ва жавоблар варақасини олгач, уларнинг:
Нуқсон аниқланса, бу ҳақда дарҳол гуруҳ назоратчисига хабар берилади.
Муҳим: нуқсонли тест китоби бўйича биринчи сменада соат 08:00 гача, иккинчи сменада эса соат 15:00 гача, яъни тест бошланишидан олдин мурожаат қилиш лозим.
Нуқсон аниқланган тест топшириқлари китобининг биринчи бетига «нуқсонли» деб ёзилади. Назоратчи:
Аввало тестга келмаган абитуриент учун ажратилган мос китоб берилади. Ортиқча китоб бўлмаса, бино раҳбаридан шу таълим йўналиши ва тилига мос захира тест китоби сўралади.
Жавоблар варақасида техник нуқсон аниқланса, абитуриент уни ўзбошимчалик билан тузатмаслиги керак. Ҳолат гуруҳ назоратчисига билдирилади ва берилган кўрсатма асосида расмийлаштирилади.