Шрифт ўлчами
Кўриниш
Ҳайдовчи — транспорт воситасини бошқарувчи шахс. Транспорт воситасини бошқариш ўргатилаётганда ўргатувчи шахс ҳайдовчи ҳисобланади. От аравани бошқараётган ҳамда ҳайвонларни миниб ҳаракатланаётган шахслар ҳайдовчига тенглаштирилади;
а) йўлга чиқишдан олдин транспорт воситасининг техник созлигини, тозалигини ва тўлиқ жиҳозланганлигини текшириши;
б) ҳаракатланиш вақтида транспорт воситасининг техник созлигини таъминлаши;
в) ҳаракатланишни бошлашдан олдин йўловчилар транспорт воситасида жойларини эгаллаганлигига, транспорт воситасининг эшиклари ёпилганлигига, йўловчилар ташиш учун махсус жиҳозланган юк транспорт воситаларида йўловчилар ташиётганда Қоидаларнинг 24-банди талаблари бажарилганлигига ишонч ҳосил қилиши;
г) ҳаракатланиш жараёнида бошқа йўл ҳаракати иштирокчиларига, айниқса, пиёдалар, болалар, ногиронлар, қариялар, индивидуал ҳаракатланиш воситалари ва велосипедчиларга нисбатан эҳтиёткорлик чораларини кўриши;
д) йўловчиларни қуйидагилар ҳақида огоҳлантириши шарт:
ҳаракатланаётган вақтда автомобиль салонидан тана қисмларини (қўлдан ташқари) чиқариш тақиқланганлиги;
транспорт воситаси ҳаракатланишни бошлашидан олдин хавфсизлик камарларини тақишлари (ушбу Қоидаларнинг 9-бандига мувофиқ), мотоцикл, мопед ва скутерда ҳаракатланаётганда эса мотошлем кийишлари ва уни қадаб олишлари зарурлиги;
е) сутканинг қоронғи вақтида ва етарлича кўринмайдиган шароитда мажбурий тўхтаган транспорт воситасининг ҳайдовчиси таъмирлаш мақсадида йўлнинг қатнов қисмига чиқишдан олдин нур қайтаргичли махсус жилет кийиб олиши (енгил ва юк автомобили, автобус ва ғилдиракли тракторлар ҳайдовчилари);
ё) ИИО ходимларининг талабига кўра мастлик ҳолатини аниқловчи махсус текширув ёки алкоголли ичимликлар, гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп ёхуд кучли таъсир қилувчи моддалар таъсирида ёки ўзгача тарзда маст ҳолатда эканлигини аниқлаш учун тиббий текширувдан ўтиши;
ж) ҳаракатланиш вақтида авария ҳолатини юзага келтирмасликлари;