Давлат олий таълим ташкилотлари ўртасида ўқишни кўчириш ёки кўчириб тиклаш учун аризалар:
электрон платформа орқали қабул қилинади.
Баҳорги семестр олдидан талабанинг ўқишини бир олий таълим ташкилотидан бошқасига кўчириб тиклаш ҳақидаги аризалар қабул қилинмайди.
Ўқишни қайта тиклаш бўйича аризалар ҳам кузги ва баҳорги семестр олдидан белгиланган мазкур муддатларда муайян олий таълим ташкилоти томонидан қабул қилинади.
Талабанинг ўқишини бошқа давлат олий таълим ташкилотига кўчиришга асосан қуйидаги ҳолатларда рухсат берилади:
Ўқиш, қоида тариқасида, мос ёки турдош таълим йўналишига кўчирилади.
Муҳим: талабанинг хоҳиши ёки яшаш манзили ўзгарганининг ўзи бошқа давлат олий таълим ташкилотига ўқишни кўчириш учун етарли асос ҳисобланмайди.
Электрон платформага:
Аризадаги маълумотлар ҳужжатларнинг аслига мос бўлиши керак.
Бир олий таълим ташкилоти доирасида мос ёки турдош таълим йўналишига ҳамда мос магистратура мутахассислигига кўчириш ва қайта тиклаш шу ташкилот ректори ёки директорининг буйруғи асосида амалга оширилади.
Турдош бўлмаган йўналишга кўчириш алоҳида ваколатли орган ёки Давлат комиссияси қарори асосида кўриб чиқилади.
Хорижий ва нодавлат олий таълим ташкилотларидан давлат олий таълим ташкилотларига кўчириш учун ариза ҳар йили 15 июлдан 5 августгача:
Талабгор давлат олий таълим ташкилотининг мос ёки турдош бакалавриат йўналиши бўйича ўқийдиган тилида махсус синов — тест ёки касбий (ижодий) имтиҳон топширади.
Хорижий ва нодавлат олий таълим ташкилотларининг магистратура босқичидан давлат олий таълим ташкилотига ўқишни кўчиришга рухсат берилмайди.