Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 28843 марта ўқилди

Тезликни оширганлик учун жарима

Транспорт воситаси ҳайдовчиси белгиланган ҳаракат тезлигини:

  • 20 км/соатдан кўп бўлмаган миқдорда оширса — 1 БҲМ;
  • 20 км/соатдан ортиқ, лекин 40 км/соатдан кўп бўлмаган миқдорда оширса — 5 БҲМ;
  • 40 км/соатдан ортиқ, лекин 60 км/соатдан кўп бўлмаган миқдорда оширса — 9 БҲМ;
  • 60 км/соатдан ортиқ оширса — 15 БҲМ миқдорида жарима солинади.

Тезликни аниқлашда 5 км/соат чегирилади

Тезликни ошириш билан боғлиқ ҳуқуқбузарлик учун маъмурий жазо қўлланилганда тезлик ўлчагич ускуна ва транспорт воситаси спидометридаги йўл қўйилиши мумкин бўлган умумий хатолик ҳисобга олинади.

Шу сабаб махсус ускуна қайд этган тезликдан 5 км/соат айириб ташланади, шундан кейин ҳуқуқбузарлик даражаси аниқланади.

Масалан, махсус ускуна 86 км/соат тезликни қайд этган бўлса, маъмурий жавобгарлик масаласида 81 км/соат тезлик ҳисобга олинади.

Жарима баллари

Тезликни ошириш учун асосий жаримадан ташқари қуйидаги жарима баллари ҳисобланади:

  • 20 км/соатгача0,5 балл;
  • 20 км/соатдан ортиқ, 40 км/соатгача1 балл;
  • 40 км/соатдан ортиқ, 60 км/соатгача1,5 балл;
  • 60 км/соатдан ортиқ2 балл.

2026 йил 1 апрелдан махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш воситалари орқали аниқланган, жарима балли белгиланган ҳуқуқбузарликлар учун ҳам балл ҳисобланади.

Жарима баллининг ҳисобланиши ҳайдовчини ҳуқуқбузарлик учун белгиланган асосий жаримадан озод қилмайди.

Chat