
Агар ота-она вояга етмаган болаларини таъминлаш тартиби бўйича ўзаро келишмаган бўлса, алимент суд томонидан алимент тўловчининг ҳар ойдаги иш ҳақи ва (ёки) бошқа даромадидан қуйидаги миқдорда ундирилади:
Масалан, бир нафар бола учун алимент ундирилиши белгиланган ва алимент тўловчининг ҳисобга олинадиган ойлик даромади 4 000 000 сўм бўлса, умумий қоида бўйича алимент миқдори 1 000 000 сўмни ташкил этади.
Бу фақат умумий ҳисоблаш усули. Суд тарафларнинг моддий ёки оилавий аҳволини ва бошқа эътиборга лойиқ ҳолатларни ҳисобга олиб алимент миқдорини камайтириши ёки кўпайтириши мумкин.
Ҳа. Ҳар бир бола учун ундириладиган алимент миқдори қонунчиликда белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 26,5 фоизидан кам бўлмаслиги керак.
Шу сабаб даромаддан белгиланган улушни оддий ҳисоблаш натижасида жуда кам сумма чиқса ҳам, бола учун қонунда белгиланган минимал кафолат сақланади.
Ҳа. Ота-она вояга етмаган болага таъминот бериш тартиби ва шаклини ўзаро келишиб белгилаши мумкин.
Бундай келишув қонунчилик талабларига ва боланинг манфаатларига зид бўлмаслиги керак. Агар келишув бўлмаса, алимент суд тартибида ундирилади.
Йўқ. Алимент:
Қатъий сумма, хусусан, алимент тўловчининг:
Бундай ҳолатда оддий фоизли калькулятор суд белгилайдиган якуний алимент миқдорини аниқ кўрсатиб бермайди.
Алимент Ўзбекистон ҳудудида ва унинг ташқарисида пул ёки натура шаклида олинган даромадлардан қонунчиликда белгиланган тартибда ушлаб қолинади.
Агар даромад чет эл валютасида олинса, у алимент ундириладиган кундаги Марказий банкнинг расмий курси бўйича сўмга ҳисобланади.
Ҳа. Мажбурий ижро бюросининг расмий сайтида алимент бўйича ҳисоб-китоб хизмати мавжуд. Advice.uz’даги калькулятор ҳаволаси ҳам МИБ хизматига йўналтиради.
Калькуляторга болалар сони ва ҳисоблаш учун талаб этиладиган бошқа маълумотларни киритиш орқали тахминий миқдорни аниқлаш мумкин.
Эслатма: онлайн калькулятор натижаси маълумот учун ҳисоб-китоб сифатида қабул қилиниши керак. Амалда тўланадиган ёки ундириладиган сумма суд ҳужжати, алимент тўлаш тўғрисидаги келишув, ҳақиқий даромадлар ва бошқа ҳуқуқий ҳолатларга боғлиқ бўлади.