Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 20 марта ўқилди

– ҳокимиятнинг функционал характерга эга бўлган хусусиятларидан бири бўлиб, жамиятда сиёсий ҳокимиятни амалга оширишнинг усул ва услублари, методлари, шакллари ҳамда воситалари тизими. Мазкур тушунча илмий доираларда XX а.нинг 60-й.ларида пайдо бўлган бўлиб, унинг демократик ва демократияга зид шакллари ажратиб кўрсатилади. Д.р.нинг қуйидаги турлари мавжуд: а) демократик; б) нодемократик (авторитар, тоталитар, фашистик, ҳарбий хунта ва б.). Демократик Д.р.га қуйидаги белгилар хос: 1) иқтисодий фаолият соҳасида шахснинг эркинлиги; 2) шахсий ҳуқуқ ва эркинликларнинг кафолатланганлиги; 3) давлат ҳокимияти характерига халқ томонидан тўғридан-тўғри таъсир қилишнинг самарали механизми мавжудлиги; 4) шахснинг қонунсизлик ва ҳокимиятнинг ҳар хил суиистеъмол қилишлардан ҳимояланганлиги; 5) жамият ҳаётига оид бўлган энг муҳим масалалар бўйича қабул қилинадиган қарорларнинг кўпчилик томонидан озчиликнинг манфаатлари максимал даражада эътиборга олинган ҳолда қабул қилиниши; 6) сиёсий тизимнинг бошқа элементлари б-н бўлган муносабатларда кўпфикрлиликка амал қилиш; 7) давлатнинг барча органлари фаолиятининг қонунийлик принципига бўйсуниши; 8) ҳокимият ваколатларининг тақсимланганлиги ва б. Нодемократик Д.р.га қуйидаги белгилар хос: 1) ижтимоий ҳаётнинг барча соҳалари устидан давлатнинг тўла назорати ўрнатилганлиги; 2) жамоат ташкилотларининг давлат томонидан назорат қилиниши; 3) фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари амалда татбиқ этилмаслиги; 4) оммавий ахборот воситалари устидан тўла назоратнинг ўрнатилиши, цензуранинг мавжудлиги; 5) ягона партия диктатурасининг ўрнатилганлиги; 6) расмий мафкурага мос келмайдиган диний, сиёсий ва б. қарашлар учун таъқиб остига олиниши; 7) давлат ҳокимиятини амалга оширишда қонунийлик принципига амал қилинмаслиги; 8) ҳокимиятнинг қатъий марказлашганлиги ҳамда давлат бошлиғи шахсининг илоҳийлаштирилиши ва б.

Chat