Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 19 марта ўқилди

– Ўзбекистон Республикасининг Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига белгиланган тартибда қонун лойиҳасини тақдим этиш. Айрим хорижий давлатларда қонунчилик ташаббуси ҳуқуқига, одатда, парламент депутатлари, парламент қўмиталари, ҳукумат, давлат бошлиғи ва умуммиллий компетенцияли алоҳида идоралар эгадирлар. Қонунчилик ташаббуси ҳуқуқига Ўзбекистон Республикаси Президенти, ўз давлат ҳокимиятининг олий вакиллик органи орқали Қорақалпоғистон Республикаси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутатлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди, Олий суди, Олий хўжалик суди, Бош прокурори эгадирлар ва бу ҳуқуқ қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъектлари томонидан қонун лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш орқали амалга оширилади.

Chat