Шрифт ўлчами
Кўриниш
– парламентдаги депутатлар бирлашмаларининг турларидан бири (бошқа бир тури - депутатлар гуруҳи). П.ф. - бир партия, ҳаракатга мансуб депутатлар бирлашмаси. Улар пропорционал сайлов тизимига асосан партия (ҳаракат) рўйхатига кўра сайланган ёки ҳудудий сайлов округлари бўйича партия (ҳаракат) томонидан киритилган ва мажоритар сайлов тизимига асосан сайланган бўлади. "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси тўғрисида"ги ЎзР Конституциявий қонунига мувофиқ, ҚП депутатлари сиёсий, профессионал ва б. асосда фракциялар ва депутатлар гуруҳлари шаклида депутатлар бирлашмаларини тузиши мумкин. Фракция сиёсий партиядан кўрсатиладиган депутатлар томонидан партия манфаатларини ҚПда ифодалаш мақсадида тузиладиган ва белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган депутатлар бирлашмасидир. ҚП депутатининг фракцияга ёки депутатлар гуруҳига кириши тўғрисидаги қарор уларнинг мажлисларида қабул қилинади. ҚПнинг депутати фақат бир фракция ёки депутатлар гуруҳининг аъзоси бўлиши мумкин.