Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 12 марта ўқилди

(лот. Persona non grata – исталмаган, номақбул шахс) – номақбул шахс деб эълон қилиниш – дипломатнинг, унинг оила аъзоси ёки дипломатик ваколатхонанинг бошқа бир ходимининг ўша давлат ҳудудида қолиши исталмагани тўғрисида давлатнинг баёноти. Дипломатни тайинлаган давлат ваколатхона ходимини баёнотда кўрсатилган муддатда ёки, муддати кўрсатилмаган бўлса-да, маълум қисқа муддат ичида чақиртириб олиши лозим. Бу чора баёнотнинг ҳуқуқий оқибати ҳисобланади. Агарда шахс шунда ҳам мамлакатни тарк этмаса, маҳаллий ҳукумат дисмисл (дипломатик имтиёз ва иммунитетларни бекор қилиш)дан фойдаланиши мумкин. Дипломатнинг персона нон грата деб эълон қилинишига дипломатнинг мезбон давлатнинг ички ишларига аралашгани, ерлик қонун ва қоидаларни бузмаслиги ёки ҳурмат қилмаслиги, иммунитет ва имтиёзларидан шахсий манфаати учун беҳад фойдаланганлиги сабаб бўлиши мумкин.

Chat