Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 9887 марта ўқилди

Қандай қоидабузарликлар учун жарима баллари белгиланиши маълум бўлди -  xabar.uz

Жарима баллари қандай ҳисобланади?

Ҳайдовчиларнинг йўл ҳаракати қоидаларига риоя этмаслик ҳолатлари 12 баллдан иборат тизим асосида 12 ой давомида баҳоланади.

Жарима баллари:

  • ЙҲХХ ходими расмийлаштирган маъмурий баённома бўйича қабул қилинган қарор;
  • 2026 йил 1 апрелдан махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш тизими орқали аниқланган қоидабузарлик бўйича чиқарилган қарор асосида ҳисобланади.

Баллар асосий маъмурий жазога қўшимча равишда ҳисобланади. Яъни жарима балли қўлланилиши ҳайдовчини пул жаримаси ёки бошқа асосий жазодан озод қилмайди.

Камера қайд этган қоидабузарликда балл кимга ёзилади?

Транспорт воситаси бошқа шахсга берилгани ҳақидаги маълумот мулкдорнинг электрон кабинетига олдиндан киритилиб, ҳайдовчи томонидан тасдиқланган бўлса, жарима балли транспорт воситасини амалда бошқарган шахсга ҳисобланади.

Ҳайдовчи аниқланмаган бўлса, балл транспорт воситасининг ҳайдовчилик гувоҳномасига эга мулкдорига ҳисобланади.

Муҳим: мулкдорда ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлмаса ва ҳайдовчи аниқланмаса, ушбу транспорт воситаси билан содир этилган қоидабузарликлар баллари 12 баллдан ошганда транспорт воситаси вақтинча ушланиб, жарима майдончасига жойлаштирилади.

Балларни ҳисоблаш даври

Ҳисоблаш даври биринчи баллли қоидабузарлик содир этилган кундан бошланиб, кейинги йилнинг шу кунига қадар давом этади.

Агар шу даврда умумий баллар 12 баллдан ошмаса, тўпланган баллар кейинги даврга ўтказилмайди ва ҳисоблаш янгидан бошланади.

Баллар 12 баллдан ошганда, ҳужжатлар ҳайдовчини транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиш масаласини кўриб чиқиш учун судга юборилади.

Интизомли ҳайдовчилар учун рағбатлар

  • Ҳайдовчи 12 ой давомида қоидабузарлик содир этмаган бўлса, кейинги даврда содир этган биринчи қоидабузарлиги учун биринчи жарима балли ҳисобланмайди. Бироқ асосий жазо сақланади.
  • Охирги балл ҳисобланганидан кейин 6 ой давомида балл белгиланадиган бошқа қоидабузарлик содир этилмаса, умумий баллдан 2 балл чегирилади.
  • Тўпланган балл 2 баллдан кам бўлса, барча баллар бекор қилинади.

Ҳайдовчи ўз балларини «E-jarimaball» модули, махсус мобил илова ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали текшириши мумкин.

Chat