Ҳа. Автомобиль мулкдори бўлиш учун шахснинг 18 ёшга тўлган бўлиши шарт эмас. Транспорт воситаси вояга етмаган боланинг номига сотиб олиниши ва давлат рўйхатидан ўтказилиши мумкин.
Бироқ шартномани ким имзолаши боланинг ёшига боғлиқ.
14 ёшга тўлмаган бола номидан олди-сотди шартномасини унинг:
Шартномада автомобиль боланинг номига олинаётгани, қонуний вакил эса унинг номидан ҳаракат қилаётгани кўрсатилади.
14 ёшдан 18 ёшгача бўлган бола шартномани ўзи имзолайди, бироқ бунда ота-онаси, фарзандликка олувчиси ёки ҳомийсининг ёзма розилиги талаб қилинади.
Нотариал битим тузилаётганда, қоида тариқасида, ота-онанинг ҳар иккисининг розилиги олинади.
Муҳим: автомобиль учун пулни ота-она тўлаган бўлса ҳам, транспорт воситаси бола номига расмийлаштирилганидан кейин унинг хусусий мулки ҳисобланади.
Вояга етмаган шахсга тегишли автомобилни сотиш, ҳадя қилиш, айирбошлаш ёки гаровга қўйишда боланинг мулкий манфаатлари ҳимоя қилиниши шарт.
Бундай битимни расмийлаштиришда боланинг ёшига қараб қонуний вакилнинг иштироки, ота-оналар розилиги, шунингдек зарур ҳолларда васийлик ва ҳомийлик органининг рухсати талаб қилиниши мумкин.
Олди-сотди шартномасида харидор сифатида вояга етмаган шахс кўрсатилса, транспорт воситаси ҳам унинг номига давлат рўйхатидан ўтказилади. Автомобилни эса тегишли тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномасига эга шахс бошқариши мумкин.
Мазкур тартиб Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси ва Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқнома билан белгиланади.