Ҳа. Бобо ёки буви вояга етмаган набирасини хорижга олиб чиқиши мумкин. Бунинг учун боланинг хорижга чиқиш биометрик паспорти ва қонунчиликда белгиланган розилик ҳужжатлари мавжуд бўлиши керак.
Вояга етмаган боланинг хорижга чиқиши учун ота-оналар ёки бошқа қонуний вакилларнинг розилиги талаб қилинади.
Агар бобо ёки буви болани саёҳатга олиб чиқаётган бўлса, розиликда:
Ҳа. Бола билан унинг ота-онаси, васийси ёки ҳомийси эмас, балки бобо, буви ёхуд бошқа шахс сафар қилса, ҳамроҳлик қилувчи шахснинг нотариал тасдиқланган мажбурияти талаб қилинади.
Унда ҳамроҳлик қилувчи шахс боланинг хавфсизлиги, назорати ва белгиланган муддатда Ўзбекистонга қайтиши учун масъулиятни зиммасига олади.
Муҳим: ота-оналарнинг розилиги ва ҳамроҳлик қилувчи шахснинг мажбурияти — мазмунан бир-биридан фарқ қиладиган алоҳида ҳужжатлардир.
Қонунчиликда назарда тутилган ҳолатларда, жумладан:
Ҳа. Сафардан олдин бориладиган давлатнинг:
Тартиб Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш ва бериш тизимини такомиллаштириш тўғрисидаги ПҚ–4079-сон қарор ва «Нотариат тўғрисида»ги Қонун билан белгиланади.