
Йўқ. Шахснинг спиртли ичимлик истеъмол қилгани ўз-ўзидан нотариал ҳаракатни рад этиш учун мустақил асос ҳисобланмайди.
Нотариус мурожаат қилган шахснинг:
Агар шахс ҳужжат мазмунини тушуна олмаса, ўз ҳаракатларини бошқара олмаса ёки унинг ҳақиқий хоҳиш-иродасини аниқлаш имкони бўлмаса, нотариус ҳаракатни амалга оширмаслиги ва масалани кейинга қолдириши лозим.
Шахс ҳушёр ҳолатда қайта мурожаат қилиши мумкин.
Муҳим: нотариал битим шахснинг онгли, тушунилган ва эркин хоҳиш-иродасига асосланиши керак.
Агар нотариус шахсни муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб ҳисоблаш учун асослар мавжудлигидан шубҳаланса, нотариал ҳаракатни кечиктиради.
Сўнг суднинг мазкур шахсни:
Агар шахс суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган бўлса, нотариус нотариал ҳаракатни амалга оширишни рад этиш ҳақида қарор чиқаради.
Агар шахснинг муомала лаёқати суд томонидан чекланган бўлса, нотариал ҳаракатни амалга оширишда унинг ҳомийси розилиги талаб қилинади.
Ҳа. Нотариус рад этиш сабабларини кўрсатган ёзма қарор чиқариши ва мурожаат қилувчига ушбу қарор устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқини тушунтириши лозим.
Мазкур тартиб «Нотариат тўғрисида»ги Қонун, Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси ва Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқнома билан белгиланади.