
Божхона экспертизаси — товарларни идентификациялашга қаратилган, эксперт томонидан фан, техника, санъат ёки ҳунармандчилик соҳасидаги махсус билимлар асосида тадқиқот ўтказиш ва хулоса беришдан иборат процессуал ҳаракат.
Экспертиза товарнинг ТИФ ТН бўйича тўғри таснифланганлигини текшириш, уни қайта ишлаш маҳсулотида идентификациялаш ҳамда интеллектуал мулк ҳуқуқларига риоя этилишини таъминлаш мақсадида ўтказилади.
Божхона экспертизаси, жумладан:
Товарлар, уларнинг намуналари ва нусхалари, божхона декларацияси ва бошқа ҳужжатларда товар ҳақида кўрсатилган маълумотлар, шунингдек товарни идентификациялаш белгилари тадқиқот объекти бўлиши мумкин.
Экспертиза мураккаблигига қараб максимал муддатлар қуйидагича:
Божхона тўғрисидаги қонунчилик бузилиши билан боғлиқ ҳолатларда экспертиза ўтказиш муддати 30 кундан ошмаслиги лозим.
Экспертиза тайинланаётганда ва ўтказилаётганда ваколатли шахс экспертиза натижалари устидан шикоят қилиш, экспертга қўшимча саволлар киритишни сўраш, товардан намуна олинаётганда иштирок этиш ва эксперт хулосаси билан танишиш ҳуқуқига эга.
Агар хулоса етарлича асосланмаган бўлса ёки унинг тўғрилигига шубҳа туғилса, қонунчиликда белгиланган ҳолларда такрорий божхона экспертизаси тайинланиши мумкин.