
Тез ва юқори суръатларда ўсаётган тадбиркорлик субъектларини йириклаштириш мақсадида «чемпион тадбиркор»ларга айлантириладиган ташкилотлар рўйхати шакллантирилади.
Туман ёки шаҳар даражасида:
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри даражасида:
Республика даражасида:
Рўйхат Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Солиқ қўмитаси, Марказий банк, Савдо-саноат палатаси ва ҳудудий ҳокимликлар иштирокида шакллантирилади.
«Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси» АЖ томонидан тадбиркорларни «чемпион» тоифасига олиб чиқишга қаратилган ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш лойиҳалари учун тижорат банклари орқали 10 миллиард сўмгача миллий ёки хорижий валютада кредит ажратиш мақсадида ресурс жойлаштирилади.
Мезонларга жавоб бериш кредит автоматик равишда берилишини англатмайди. Лойиҳа банк ва Компания талаблари асосида алоҳида баҳоланади.
Мезонлар Президентнинг 2025 йил 19 мартдаги ПФ-50-сон фармони, молиявий инструмент эса Президентнинг 2025 йил 26 сентябрдаги ПФ-176-сон фармони билан белгиланган.