Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 2785 марта ўқилди

Uzbekistan Airways изменила правила провоза багажа

Ташувчи қайси ҳолатда жавобгар бўлади?

Ташувчи ташиш учун қабул қилиб олган юк ёки багажнинг:

  • йўқолиши;
  • кам чиқиши;
  • шикастланиши ёки бузилиши учун жавобгар бўлади, агар у бу ҳолатларда ўзининг айби йўқлигини исботлай олмаса.

Ташувчининг қонунда белгиланган жавобгарлигини йўловчи ёки юк эгаси билан тузилган шартнома орқали олдиндан чеклаб ёки бекор қилиб қўйиш мумкин эмас.

Йўқолган юк ёки багаж учун қанча тўланади?

Ташувчи етказилган зарарни қуйидаги миқдорда қоплайди:

  • юк ёки багаж йўқолган ёки кам чиққан бўлса — йўқолган ёки кам чиққан қисмнинг қиймати миқдорида;
  • шикастланган ёки бузилган бўлса — унинг қиймати қанча пасайган бўлса, шунча миқдорда;
  • товарни тиклаш имкони бўлмаса — унинг тўлиқ қиймати миқдорида;
  • юк ёки багаж баҳоси олдиндан эълон қилинган ҳолда топширилган бўлса — эълон қилинган қиймат миқдорида.

Бундан ташқари, ташувчи йўқолган, кам чиққан ёки шикастланган юк учун олган ташиш ҳақини, агар у товар қийматига киритилмаган бўлса, қайтариши керак. Жўнатувчи етказилган бошқа зарарларни ҳам қоплашни талаб қилиш ҳуқуқига эга.

Юк бир нечта транспорт турида ташилган бўлса ким жавоб беради?

Агар юк бир йўналишда турли транспорт турлари орқали ташилган бўлса, унинг йўқолиши, кам чиқиши ёки шикастланиши учун ташувчилар юк жўнатувчи ёки олувчи олдида солидар жавобгар бўлади.

Юк кечикиб етказилганда эса охирги ташувчи, агар кечикишда ташувчиларнинг айби йўқлигини исботлай олмаса, жавобгар бўлади.

Юк шикастлангани аниқланса нима қилиш керак?

Юк ёки багаж қабул қилинаётганда унинг ҳолатини текшириш, камомад ёки шикастланиш аниқланса бу ҳолатни ташиш ҳужжатларида ёки белгиланган далолатномада қайд эттириш мақсадга мувофиқ.

Талабга:

  • ташиш ҳужжати;
  • юк ёки багаж қийматини тасдиқловчи ҳужжатлар;
  • шикастланиш ёки камомадни тасдиқловчи далолатнома;
  • фото ва бошқа далиллар;
  • зарар миқдорини тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилиниши мумкин.

Судга мурожаат қилишдан олдин ташувчига талаб қўйиладими?

Юк ташишдан келиб чиқадиган низода судга даъво киритишдан олдин ташувчига тегишли транспорт қоидаларида назарда тутилган тартибда талаб қўйилиши шарт.

Агар ташувчи талабни тўлиқ ёки қисман рад этса ёки 30 кун ичида жавоб бермаса, юк жўнатувчи ёки олувчи судга мурожаат қилиши мумкин. Юк ташишга оид бундай талаблар бўйича даъво муддати 1 йил. Бу махсус қоида йўловчи ва багаж ташишдан келиб чиқадиган талабларга татбиқ этилмайди.

Chat