Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 4164 марта ўқилди

Фарқи бор: фуқаролик-ҳуқуқий шартнома ва меҳнат шартномаси

КЎП КВАРТИРАЛИ УЙНИ БОШҚАРИШ ШАРТНОМАСИ

__________ шаҳри (тумани)
20__ йил «___» __________
№ ______

Кейинги ўринларда «Бошқариш органи» деб юритиладиган ____________________________, раҳбари ____________________________ номидан, бир томондан, ҳамда кейинги ўринларда «Мулкдор» деб юритиладиган ____________________________, иккинчи томондан, ушбу шартномани қуйидагилар ҳақида туздилар.

1. Шартнома предмети

1.1. Бошқариш органи Мулкдорнинг топшириғига кўра ____________________________ манзилидаги кўп квартирали уйнинг умумий мол-мулкини бошқариш, сақлаш, ундан фойдаланиш ва таъмирлаш бўйича хизматлар кўрсатади.

1.2. Умумий мол-мулк таркибига том, фасад, ертўла, кириш йўлаклари, зинапоялар, лифтлар, умумий муҳандислик тармоқлари, техник хоналар ҳамда уйга туташ ер участкаси киради.

1.3. Хизматлар рўйхати мулкдорлар умумий йиғилишининг 20__ йил «___» __________даги ___-сон баённомаси асосида белгиланади.

2. Бошқариш органининг мажбуриятлари

2.1. Умумий мол-мулкни техник, санитария ва хавфсизлик талабларига мувофиқ сақлаш.

2.2. Умумий мол-мулкни мунтазам кўздан кечириш, носозликларни аниқлаш ва бартараф этиш.

2.3. Кириш йўлаклари ва лифт хоналарини белгиланган даврийликда тозалаш.

2.4. Умумий муҳандислик тармоқлари ва ускуналарининг созлигини таъминлаш.

2.5. Кеча-кундуз ишловчи авария-диспетчерлик хизматини ташкил қилиш.

2.6. Йиллик ишлар режаси, даромадлар ва харажатлар сметаси ҳамда уларнинг ижроси ҳақида ҳисобот тайёрлаш.

2.7. Мулкдорга бажарилган ишлар, уларнинг қиймати ва тўловлар ҳисоб-китоби ҳақида ахборот бериш.

2.8. Мулкдорларнинг маблағларидан фақат тасдиқланган смета ва умумий йиғилиш қарорларига мувофиқ фойдаланиш.

3. Мулкдорнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

3.1. Мулкдор хизматлар сифати, бажарилган ишлар, смета, далолатнома, шартнома ва тўлов ҳужжатлари билан танишиш ҳуқуқига эга.

3.2. Мулкдор умумий йиғилишда иштирок этиш, таклиф киритиш ва бошқариш органининг ҳисоботини талаб қилиш ҳуқуқига эга.

3.3. Мулкдор белгиланган мажбурий бадал ёки тўловларни ўз вақтида амалга оширади.

3.4. Мулкдор умумий мол-мулкка зарар етказмаслиги, муҳандислик тармоқларига ўзбошимчалик билан аралашмаслиги ва авария ҳолатида тегишли хизмат вакилларининг киришини таъминлаши шарт.

4. Шартнома нархи ва тўлов тартиби

4.1. Мажбурий тўлов миқдори умумий йиғилишнинг 20__ йил «___» __________даги қарорига мувофиқ бир квадрат метр учун _________ сўм этиб белгиланади.

4.2. Мулкдорга тегишли жойнинг умумий майдони ______ кв. метр бўлиб, ойлик тўлов _________ сўмни ташкил этади.

4.3. Тўлов ҳар ойнинг «___» санасига қадар ____________________________ усулида амалга оширилади.

4.4. Қўшимча ишлар фақат умумий йиғилиш қарори ёки тарафларнинг алоҳида ёзма келишуви асосида бажарилади.

5. Ҳисобот ва назорат

5.1. Бошқариш органи олдинги йилда шартнома бажарилганлиги ҳақида ҳар йили мулкдорларнинг умумий йиғилишида ҳисобот беради.

5.2. Мулкдор ёзма сўров асосида ўз ҳуқуқларига тааллуқли ҳужжатлар билан танишиши мумкин.

5.3. Бажарилган ишлар зарур ҳолларда далолатнома билан расмийлаштирилади.

6. Тарафларнинг жавобгарлиги

6.1. Тарафлар шартнома мажбуриятларини бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун қонунчилик ва ушбу шартномага мувофиқ жавобгар бўлади.

6.2. Бошқариш органи ўз айби билан умумий мол-мулк ёки Мулкдорнинг мол-мулкига етказилган зарар учун жавоб беради.

6.3. Низолар музокара ва талабнома тартибида, келишувга эришилмаса судда ҳал қилинади.

7. Шартноманинг амал қилиш муддати

7.1. Шартнома 20__ йил «___» _____дан 20 йил «» __________га қадар амал қилади.

7.2. Шартнома камида бир йил, кўпи билан беш йилга тузилади.

7.3. Муддат тугагунига қадар тарафлардан бири шартномани тугатиш ҳақида билдирмаса, шартнома унда назарда тутилган муддат ва шартлар асосида узайтирилади.

7.4. Бошқариш органи шартнома шартларини бажармаса, мулкдорлар умумий йиғилиш қарори асосида шартномани бажаришдан бир томонлама воз кечиши мумкин.

8. Тарафларнинг реквизитлари

Бошқариш органи:
Номи: ____________________________
Манзили: _________________________
СТИР: ____________________________
Ҳисоб рақами: ____________________
Телефон: _________________________
Имзо: ____________________________

Мулкдор:
Ф.И.О.: __________________________
Манзили: _________________________
ЖШШИР: __________________________
Телефон: _________________________
Имзо: ____________________________

Эслатма: мазкур намуна умумий хусусиятга эга. Хизматлар рўйхати, тўлов миқдори, авария буюртмаларини бажариш муддатлари ва ҳисобот шакли муайян уй бўйича умумий йиғилиш қарорига мувофиқ тўлдирилиши керак.

Шартноманинг мажбурий шартлари «Кўп квартирали уйларни бошқариш тўғрисида»ги Қонуннинг 28-моддаси асосида белгиланган.

Chat