
Ижтимоий реестр — оилаларнинг даромади, меҳнатга лаёқати, ижтимоий аҳволи ва ёрдамга бўлган эҳтиёжини баҳолаш асосида давлат қўллаб-қувватлаш чораларини белгилашга хизмат қилувчи ягона ахборот тизими.
2026 йил 1 февралдан «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ва Камбағал оилалар реестри негизида ягона Ижтимоий реестр юритилади. Унда оилалар уч тоифага ажратилади.
Бу тоифага оила аъзолари меҳнатга лаёқатсиз ёки меҳнат қилиш имконияти чекланган, ҳар бир аъзога тўғри келадиган ўртача ойлик даромади минимал истеъмол харажатларидан кам бўлган ва қонунчиликда белгиланган ижтимоий ҳолатлардан бири мавжуд оилалар киритилади.
Уларга ижтимоий хизматлар, болалар нафақаси ва моддий ёрдам оила аъзоларининг бандлик ҳолатидан қатъи назар, оила ушбу тоифада турган даврда кўрсатилади. Оиланинг ижтимоий-иқтисодий ҳолати, қоида тариқасида, 12 ойдан кейин қайта баҳоланади.
Бу тоифага меҳнатга лаёқатли ёки меҳнат қилиш имкониятига эга аъзолари бўлган, бироқ ҳар бир оила аъзосига тўғри келадиган ўртача ойлик даромади минимал истеъмол харажатларидан кам бўлган оилалар киритилади.
Болалар нафақаси ёки моддий ёрдам дастлаб 6 ойга тайинланади. Шу муддатда меҳнатга лаёқатли оила аъзоларининг расмий бандлиги таъминланса, тўлов қўшимча аризасиз давом эттирилади. Қонунда назарда тутилган истиснолардан ташқари, бандлик шарти бажарилмаса, тўлов тўхтатилади.
Бу тоифага ҳар бир оила аъзосига тўғри келадиган ўртача ойлик даромади минимал истеъмол харажатларининг 1 бараваридан 1,5 бараваригача бўлган:
Болалар нафақаси ёки моддий ёрдам 6 ой давомида тўланади. Даромад минимал истеъмол харажатларининг 1–1,25 баравари бўлса тўловнинг 75 фоизи, 1,25–1,5 баравари бўлса 50 фоизи берилади.
Оилани Реестрга киритиш учун:
Бир оила Реестрга киритиш учун бир ойда бир марта ариза бериши мумкин. Даромад, оила таркиби, бандлик ва бошқа маълумотлар ахборот тизимлари орқали текширилади.
Йўқ. Реестрдаги тоифа оиланинг қайси давлат қўллаб-қувватлаш чораларидан фойдаланиши мумкинлигини белгилашга асос бўлади. Бироқ айрим субсидия, имтиёз ёки хизматлар учун қонунчиликда қўшимча шартлар белгиланиши мумкин.
Оилани Реестрга киритиш, муайян тоифага ажратиш ёки Реестрдан чиқариш ҳақидаги қарордан туман ёки шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Апелляция кенгашига шикоят қилиш мумкин.