
Сотувчи истеъмолчилар қизиқишини ошириш ва сотувни кўпайтириш мақсадида товарларга акция ёки чегирмалар қўллаши мумкин, қонунчиликда бундай чоралар тақиқланган товарлар бундан мустасно.
Агар сотувчи товарнинг чегирмадан олдинги нархини кўрсатса, бу чегирма ҳисобланади. Бунда кўрсатилган олдинги нарх чегирма эълон қилингунига қадар охирги 30 кунда амал қилган энг паст нарх бўлиши шарт. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун ушбу 30 кунлик қоида истисно қилинган.
Йўқ. Сотувчи аввал товар нархини сунъий равишда ошириб, кейин пасайтирилган нархни чегирма сифатида кўрсатиш орқали истеъмолчини чалғитиши тақиқланган.
Сотувчи чегирма эълон қилинганда товарлар ва нархларнинг ҳисобини юритиши, охирги 30 кундаги нархларни қайд қилиши ва истеъмолчи талаб қилса ушбу маълумотни тақдим этиши шарт.
Рағбатлантирувчи акция эълон қилинганда сотувчи истеъмолчига аниқ ва тушунарли шаклда:
Акция эълон қилингач, унинг шартларини ўзгартириш мумкин эмас. Эълон қилинган чегирма, бонус ёки бошқа имтиёзлар амалда ҳам ҳақиқатда берилиши шарт.
Чегирма:
Агар товарлар сони чекланган бўлса ёки чегирма яроқлилик муддати яқинлашгани, қадоқ шикастлангани, мавсум тугаётгани ёки эски захиралар сотилаётгани сабабли берилса, бу ҳолат истеъмолчига олдиндан маълум қилиниши шарт.
Агар чегирма олиш учун истеъмолчи рўйхатдан ўтиши ёки шахсга доир маълумотларини тақдим этиши керак бўлса, сотувчи шахсга доир маълумотлар тўғрисидаги қонунчиликка риоя қилиши ҳамда маълумотларни қайта ишлаш мақсади ва шартлари ҳақида истеъмолчини хабардор қилиши шарт.
Эслатма: «аввалги нарх» деб исталган юқори нархни ёзиб қўйиш мумкин эмас. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларидан ташқари, сотувчи у охирги 30 кун ичидаги энг паст нарх бўлганини асослай олиши керак.