Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 2856 марта ўқилди

Знак «Парковка для инвалидов»: как по ГОСТ и правилам ПДД оборудуются  парковочные места. Новости в Новосибирске

Бепул автотураргоҳдан фойдаланувчилар

Ногиронлиги бўлган шахсларнинг транспорт воситалари учун махсус ажратилган тўхтаб туриш жойларидан:

  • I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар — ногиронликни тасдиқловчи ҳужжати мавжуд бўлганда;
  • 16 ёшгача ногиронлиги бўлган боланинг ота-онаси ёки унинг ўрнини босувчи шахс — болага тайинланган тегишли пенсия гувоҳномаси мавжуд бўлганда фойдаланиши мумкин.

Транспорт воситасида «Ногирон ҳайдовчи бошқараётган автомобиль» таниқлик белгиси ўрнатилган бўлиши лозим.

Ногиронлиги бўлган шахсларнинг транспорт воситалари учун ажратилган махсус жойлардан фойдаланганлик учун ҳақ олинмайди.

Қанча жой ажратилиши керак

Бозорлар, савдо мажмуалари ва бошқа объектлардаги автотураргоҳнинг кириш ва чиқиш учун қулай қисмида махсус жойлар ташкил этилади.

Уларнинг сони автотураргоҳ умумий майдонининг камида 5 фоизини, бироқ камида 2 та жойни ташкил этиши керак.

Кўп қаватли автотураргоҳларда бундай жойлар:

  • биринчи қаватда;
  • бошқа қаватларда эса лифтга яқин жойда ажратилади.

Махсус жойларни жиҳозлаш

Махсус тўхтаб туриш жойлари амалдаги Йўл ҳаракати қоидаларида назарда тутилган тегишли йўл белгилари ва 1.24 ётиқ йўл чизиғи билан белгиланиши лозим.

Автомобиль ҳаракат йўналишига бурчак остида жойлаштирилганда махсус жойнинг ўлчами:

  • эни — 3,5 метр;
  • узунлиги — 5 метр.

Ҳаракат йўналишига параллел жойлаштирилганда:

  • эни — 2,5 метр;
  • узунлиги — 7,5 метр бўлиши керак.

Махсус жойларни жиҳозлаш, йўл белгилари ва чизиқларини соз ҳамда кўринадиган ҳолатда сақлаш учун автотураргоҳ ёки автомобиль йўлига эгалик қилувчи субъект жавоб беради.

Chat