
Имтиёзли навбат — қонунчиликда белгиланган тоифадаги болаларни давлат мактабгача таълим ташкилотига умумий навбат билан алмашиб борадиган устунлик асосида қабул қилиш рўйхати.
Имтиёз боланинг боғчага дарҳол ёки навбатсиз қабул қилинишини англатмайди. Йўлланма боланинг ёшига мос гуруҳда бўш ўрин пайдо бўлганда ва белгиланган кетма-кетлик асосида шаклланади.
Қуйидаги болалар имтиёзли рўйхатга киритилади:
Имтиёз турига қараб:
Тазйиқ ва зўравонликдан жабр кўрган шахслар ҳамда Ижтимоий реестрдаги оилалар болалари «Инсон» маркази ижтимоий ходимлари талабномаси орқали ҳам имтиёзли навбатга қўйилиши мумкин.
Бўш ўринлар қуйидаги тартибда навбатма-навбат тақсимланади:
Агар болалар эгизак бўлса, уларнинг аризалари бир вақтда расмийлаштирилади. Зарур ҳолда гуруҳ қуввати иккинчи эгизак учун вақтинча оширилиши мумкин.
Биринчи марта болалар қабул қилаётган янги қурилган давлат боғчасига аввало вазирлик тасдиқлаган микроучасткада яшовчи болалар устунлик билан қабул қилинади.
Микроучасткадаги болалар қабул қилингандан кейин қолган ўринлар умумий ва имтиёзли навбат асосида тақсимланади.
Мазкур имтиёзли навбат давлат-хусусий шериклик асосидаги нодавлат мактабгача таълим ташкилотларига умумий тартибда татбиқ этилмайди. Уларда ижтимоий кўмакка муҳтож оилалар ва махсус контингент учун алоҳида квота тартиби мавжуд.
Жорий ўқув йилининг 31 майига қадар 7 ёшга тўладиган боланинг аризаси шу санада автоматик бекор қилинади ва у навбатдан чиқарилади.