Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 269619 марта ўқилди

Ҳужжатларни ёнида олиб юрмаганлик учун жавобгарлик

Қонунчиликда талаб этилган ҳолларда ҳайдовчининг ёнида тегишли ҳужжатлар бўлиши керак.

Хусусан, ҳолатга қараб:

  • транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳужжат;
  • транспорт воситасининг рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги ҳужжат;
  • унга эгалик қилиш, фойдаланиш ёки тасарруф этиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат;
  • мажбурий суғурта полиси;
  • ойналар тусини ўзгартириш учун тегишли рухсатнома;
  • чет элдан олиб кирилган транспорт воситаси бўйича божхона ҳужжатлари;
  • қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда лицензия карточкаси ёки йўл варақаси;
  • тегишли ҳайдовчилар учун малака оширишдан ўтганлик сертификати талаб қилиниши мумкин.

Белгиланган ҳолларда ушбу ҳужжатларнинг мавжуд эмаслиги транспорт воситасини бошқарган ҳайдовчига 1 БҲМ миқдорида жарима солинишига сабаб бўлади.

ID-карта ёки биометрик паспорт мавжуд бўлганда

Ҳайдовчининг ёнида Ўзбекистон Республикаси ваколатли органлари томонидан берилган биометрик паспорт ёки ID-карта бўлса, Кодексда кўрсатилган бир қатор ҳужжатларни қоғоз кўринишида олиб юриш талаб этилмайди.

Улар ҳақидаги маълумот ваколатли ходим томонидан электрон ахборот тизимлари орқали текширилади. 2025 йилда мазкур истиснога ойналар тусини ўзгартириш (қорайтириш) учун тегишли рухсатнома ҳам киритилган.

Ҳайдовчилик гувоҳномасини уйда қолдириб кетиш билан умуман транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқига эга бўлмаслик бир хил ҳолат эмас.

Бошқариш ҳуқуқига эга бўлмаган шахс

Транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқига умуман эга бўлмаган ёки айнан шу тоифадаги транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳужжатга эга бўлмаган шахснинг транспорт воситасини бошқариши, шунингдек бошқаришни шундай шахсга топшириш 5 БҲМ жаримага сабаб бўлади.

Chat