Йўналишсиз такси фаолияти:
Ҳар бир транспорт воситасига лицензия варақаси олиниши шарт. Лицензия ёки у билан боғлиқ ҳуқуқни бошқа шахсга бериш тақиқланади.
Йўналишсиз такси:
Шаҳар йўналишларида автомобилдан фойдаланиш муддати 15 йилдан ошмаслиги лозим.
«Damas» ва шу турдаги вагон типидаги транспорт воситасида йўналишсиз такси сифатида йўловчи ташиш тақиқланади.
Йўналишсиз такси ҳайдовчиси:
Ўзини ўзи банд қилган ҳайдовчи автомобилни йилига бир марта техник кўрикдан, ўзи эса йилига бир марта тиббий кўрикдан ўтказиши шарт.
Фаолият лицензия варақасида кўрсатилган ҳудуд ва унга туташ ҳудудда амалга оширилади.
Ягона таниқлик белгилари билан жиҳозланган таксига йўловчини олиш ёки тушириш мақсадида «Тўхташ тақиқланган» белгиси ҳудудида қисқа муддат тўхташга рухсат берилади.
Юридик шахсга тегишли, белгиланган тартибда жиҳозланган таксиларга қонунчиликда кўрсатилган шартларда махсус автобус йўлагидан ҳаракатланиш ва айрим пулли тўхташ жойларига йўловчи олиш ёки тушириш учун бепул кириш ҳуқуқи берилган.