29.07.2025 - Ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш бўйича ишларни давлат ҳисобига олиш тартиби белгиланди
286 марта ўқилди
Ҳукумат қарори (467-сон, 26.07.2025 й.) билан “Ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш бўйича ишларни давлат ҳисобига олиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.
Ер қаърини давлат томонидан геологик жиҳатдан ўрганиш ишлари тизим ташкилотларининг тегишли маълумотларни Ер қаъридан фойдаланиш марказига “Геомониторинг” ахборот тизими орқали буюртма асосида тегишли маълумотларни киритиш орқали давлат ҳисобига олинади.
Ер қаъридан фойдаланиш маркази буюртма келиб тушган кундан бошлаб 5 иш кунида буюртмани ва унга илова қилинган маълумотлар тақдим этилганлигини текширади.
Ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилган тақдирда, буюртмани “Геомониторинг” ахборот тизимида тегишли тартиб рақам билан ҳисобга олади ва тизим ташкилотларини хабардор қилади.
Ер қаъридан фойдаланувчилар ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш ишларини давлат ҳисобига олингани тўғрисидаги хабар олинган кундан бошлаб ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш ишларини амалга оширишга асос бўлади.
Низом юридик ва жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон ҳудудида амалга оширилаётган ер қаъри участкаларини геологик жиҳатдан ўрганиш ишлари билан боғлиқ жараёнларни давлат ҳисобига олиш тартибини белгилайди.