29.07.2025 - Айрим имтиёзли кредитлар бўйича тўланган фоиз тўловларининг бир қисми субсидия сифатида қайтарилади
234 марта ўқилди
Ҳукумат қарори (466-сон, 24.07.2025 йил) билан “Пахта хомашёсини етиштириш учун ажратилган имтиёзли кредитларни ҳосил йили якунига қадар қайтарган қишлоқ хўжалиги субъектларига ушбу кредит бўйича тўланган фоиз тўловларининг бир қисмини субсидия сифатида қайтариш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.
Низомга кўра, субсидия олувчи пахта хомашёсини етиштириш учун ажратилган имтиёзли кредитлар ва ҳисобланган фоиз тўловларини ҳосил йилининг 31 декабрига қадар тўлиқ қайтарган бўлиши керак.
Аризалар тижорат банкининг Бош офиси Subsidiya.mf.uz" портали орқали юборилади.
Тижорат банки томонидан барча маълумотлар "Subsidiya.mf.uz" порталига тўлиқ киритилиб, ариза шакллантирилгандан сўнг ажратиладиган субсидия миқдори автоматик равишда ҳисоблаб чиқилади.
Субсидия олувчининг солиқлар ва мажбурий тўловлардан қарздорлиги бўлмаганда, субсидия маблағларидан эркин фойдаланади.
Низом пахта хомашёсини етиштириш учун Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармасининг кредит ресурслари ҳисобидан ажратилган имтиёзли кредитлар бўйича тўланган фоиз тўловларининг 4 фоиз пунктини субсидия сифатида қайтариш тартибини белгилайди.