Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 256 марта ўқилди
“Яшил белги” маҳсулот ва хизматларни ягона ихтиёрий  экологик маркировкалаш тартиби тўғрисида”ги низом Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди (рўйхат рақами: 3652-сон, 25.07.2025 й.)

⇒ Ушбу Низом сертификатлаштиришни ўтказиш, талабгорни авторизациядан ўтказиш, хорижий экологик маркировкалаш тизимларини тан олиш ва экологик маркировка белгисини қўллашни ўз ичига олади.

⇒ Ариза берувчи экологик маркировкалаш органига белгиланган шакллардаги махсулот ва хизматларни сертификатлаштириш бўйича ариза билан ёзма ёки электрон шаклда мурожаат қилади.

⇒ Экологик маркировкалаш органи томонидан сертификатлаштириш бўйича ариза келиб тушган кундан эътиборан 5 иш куни мобайнида унда кўрсатилган маълумотлар кўриб чиқилади.

⇒ Сертификатлаштиришни ўтказиш 3 ойдан ошмаган муддатда амалга оширилади.

⇒ Экспертлар гуруҳи томонидан сертификатлаштириш жараёни натижалари бўйича хулоса расмийлаштирилади.

⇒Сертификатлаштириш натижаларидан норози бўлганлар 1 ой ичида Апелляция комиссиясига ёзма ёки электрон шаклда апелляция шикояти бериши мумкин.

Chat