Шрифт ўлчами
Кўриниш
Сув объектидан вақтинча фойдаланиш муддати 3 йилдан кам бўлмаслиги ва 49 йилдан ошмаслиги керак.
Сувдан умумий фойдаланиш жумласига қуйидагилар киради, жумладан:
▪️ ўзининг ичимлик ва хўжалик-маиший эҳтиёжлари учун сув олиш;
▪️ чўмилиш;
▪️ чорва молларини суғориш;
▪️ спорт ва ҳаваскорлик йўли билан балиқ овлаш.
Сувдан умумий фойдаланиш рухсатсиз ва чекловларсиз амалга оширилади.
Сувдан махсус фойдаланиш Кодексда белгиланган ҳолларда рухсатнома асосида амалга оширилади.
Шунингдек, сув сервитути қуйидаги мақсадларда белгиланиши мумкин, жумладан:
➖ сувдан умумий фойдаланиш;
➖ фуқаролар ва транспорт воситаларининг ўтиши;
➖ ҳайвонларни суғориш ва чорва молларини ҳайдаб ўтиш;
➖ соҳил бўйи зоналаридан эркин фойдаланишни ва ундан ўтишни таъминлаш.Сув сервитути оммавий ва хусусий сув сервитути шаклида бўлиши мумкин.