31.07.2025 - Сув олиш тартибини бузганлик учун молиявий санкциялар қўлланади
112 марта ўқилди
Кодексга кўра, балиқ хўжалиги, саноат, энергетика ва хўжалик-маиший эҳтиёжлар учун сув олиш тартиби юридик шахслар томонидан бузилганда, уларга нисбатан қуйидаги миқдорларда жарима тарзидаги молиявий санкциялар қўлланилади, жумладан:
сувдан фойдаланувчилар белгиланган лимитдан ортиқ олган ҳар минг куб метр сув учун – БҲМнинг 20 фоизи;
сувдан фойдаланувчилар сув олиш шартномалари тузилмаган ҳолда олган ҳар минг куб метр сув учун – БҲМнинг 30 фоизи;
сувдан фойдаланувчилар сувни бошқариш ва ҳисобга олиш воситалари билан жиҳозланмаган ҳолда олган ҳар минг куб метр сув учун – БҲМнинг 5 фоизи;
сув хўжалигининг фойдаланувчи ташкилотлари, сув етказиб берувчи ташкилотлар ва сувдан фойдаланувчилар сувдан махсус фойдаланишга доир рухсатномасиз олган ҳар минг куб метр сув учун – БҲМнинг 40 фоизи.
Сув олиш тартибининг бузилиши молиявий санкциялар қўлланилганидан кейин 1 йил ичида такроран содир этилганда, ушбу молиявий санкциялар 5 баравар миқдорда қўлланилади.